Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Ақида эса воқега мувофиқ бўлган далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқдир. Ақиданинг ҳақиқати ва воқеи шу бўлар экан, унинг далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Қачонки ақиданинг далили қатъий исботлансагина у қатъий тасдиқ бўлиши мумкин. Чунки, «занний далил» қатъийликка олиб бориши маҳол, шунинг учун ҳам қатъий нарсага далил бўла олмайди. Оҳод хабар ақидага далил бўла олмайди, чунки у заннийдир, ақида эса қатъий бўлиши керак. Оллоҳ Таоло ҳам Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:


مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ
– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“,                                  [4:157]


وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلاَّ ظَنًّا إِنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا
– „Уларнинг кўплари жонли-жонсиз бутларга сиғинишларида фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада ҳақиқатнинг ўрнини босолмайди“,                                                                         [10:36]


وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар“,           [6:116]


إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Улар фақат гумонга эргашадилар-а!“                                                     [53:23]


إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“          [53:23]


وَمَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا
– „Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар, холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!“       [53:28]


Бу оятлар ақидаларда заннга эргашадиганларни очиқ ёмонлаяпти. Уларни ёмонлаб, қатъий танқид қилиш заннга эргашишдан қайтаришга далил бўлади. Хабарул оҳод заннийдир, уни ақидага далил қилиб келтириш ақидаларда зоннга, яъни гумонга эргашишдир. Буни Қуръони Карим қоралайди. Шаръий далил ва ақиданинг воқеи, ақидаларга занний далил билан ҳужжат келтириш, унда келган нарсага эътиқод қилиш вожиб эмаслигини кўрсатиб турибди. Шунга биноан, оҳод хабар ақидаларда ҳужжат бўлолмайди.


Бу оятлар ақидаларнинг ўзига тегишли, улар шаръий ҳукмларга тааллуқли эмас. Чунки, Оллоҳ Таоло ақидада заннга эргашишни адашиш деб эътибор қилади:


إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“          [53:23]
оятини мана бу оятдан кейин зикр қилди:

 

131-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260